Туркия Нетаняхуни “янги гитлеризм зулматига” тортаётганликда айблади

Туркия Нетаняхуни “янги гитлеризм зулматига” тортаётганликда айблади

Туркия парламент спикери Нуман Куртулмуш Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва ҳукуматини инсониятни янги “гитлеризм зулматига” тортаётганликда айблади.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар жараёнида амалга оширилган ҳужумлар келажакдаги музокараларга ишончни заифлаштирмоқда ва асосий муаммо Исроил ҳукумати ва унинг тарафдорларидаги “тажовузкор ва қонунсиз сионист менталитет” ҳисобланади.

Куртулмуш шундай дейди: “Нетаняхуни иккинчи Довуд сифатида кўрсатишга уринаётганлар, аслида инсониятни гитлеризмнинг иккинчи зулматига тортаётганликларини тушунишлари керак”.

У шунингдек Нетаняху генотсидга тенг жиноятлар учун қатъий судга дуч келиши кераклигини таъкидлади.

Баёнот ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари Эронга қилинган ҳужум бўйича ҳисобот тақдим этишидан олдин берилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: