АҚШ Руминияга қирувчи самолётлар ва 500 нафаргача ҳарбий юборишни режалаштирмоқда — Bloomberg
Агентлик маълумотига кўра, АҚШ самолётларими “Михаил Когэлничану” номидаги авиабазага жойлаштирилиши режалаштирилган. У ерда АҚШ самолётларини моддий-техник таъминлаш ва ҳавода ёқилғи қуйиш операциялари амалга оширилади.
Маълумотларга кўра, Руминия АҚШга ўз ҳудудида ҳарбий кучларни вақтинча жойлаштиришга рухсат берган.
