Хитойнинг 26 та ҳарбий самолёти Тайван ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасига кирди
Агентлик маълумотларига кўра, бу Хитой ҳарбийларининг феврал ойи охиридаги танаффусдан кейинги энг йирик фаоллиги ҳисобланади.
«Хитой ҳарбий самолётлари Тайван ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасининг марказий ва жануби-ғарбий қисмига кирди. Шу билан бир вақтда, орол атрофида Хитойнинг 7 та ҳарбий кемаси қайд этилди», деб хабар беради Reuters Тайван ҳарбийларига таяниб.
