Трамп ёрдамга муҳтож
Screenshot
Трамп Ҳормуз бўғози хавфсизлигини таъминлашда Япония, Хитой ва Жанубий Кореядан ёрдам кутмоқда.
Унинг айтишича, АҚШ Ҳормуз бўғози орқали жуда кам миқдорда — 1 фоиздан ҳам кам нефть олади. Шу билан бирга, Япония нефтининг тахминан 95 фоизини, Хитой 90 фоизини, Жанубий Корея эса 35 фоизини айнан шу йўлак орқали қабул қилади.
Трампга кўра, айрим давлатлар Ҳормуз бўғозига ҳарбий куч юборишга тайёрлигини билдирган, бошқалари эса бу ишда иштирок этишни истамаётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ 40 йилдан буён иттифоқчиларини ҳимоя қилиб келмоқда, аммо ҳозир ёрдам сўралганда улар ҳар доим ҳам фаоллик кўрсатмаётгани таъкидланган.
Трампга кўра, АҚШ можаро бошланганидан бери Эрон ҳудудидаги 7000 дан ортиқ нишонга зарба берган, айниқса ҳарбий ва тижорат объектлари нишонга олинган.
Трам Эронда ракета захираси камайиб бораётганини ҳам таъкидлаб, ҳозирги вазиятда Эронни «қоғоз йўлбарс» деб атади.
