Уйингни сотмоқчимисан, харидоринг бориб банкка пулини тўласин! Банкини ҳаққи бор. Банк фоиз ёки хизмат ҳаққини олиши керак!.. Энди қўлни қўл танийди, деган гап қолди, кўчада!..
2026 йил 1 апрелдан бошлаб кўчмас мулк ва 10 йилдан ошмаган транспорт воситалари олди-сотдисида ҳисоб-китоблар банк орқали амалга оширилгани электрон тарзда текширилади.
Янги тартибга кўра:
➖ xаридор пулни банкдаги эскроу ҳисобварағига ўтказади;
➖ нотариус банк маълумотлари орқали пул ҳақиқатдан ўтганини текширади;
➖ шундан кейингина шартнома тасдиқланади;
➖ кейин пул сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади.
Яъни, банк орқали пул айланмаса, уй ёки машина олди-сотдиси нотариус томонидан расмийлаштирилмайди.
