Эрон шу уруш шароитида «соққа»ни босмоқда!

Эрон шу уруш шароитида «соққа»ни босмоқда!

Санкциялар ва Харг оролидаги инфратузилмага берилган зарбаларга қарамай, Эрон Ислом Республикаси нефть савдосидан улкан фойда олишда давом этмоқда. Бу ҳақда Financial Times (FT) нашри хабар берди. Нархларнинг кескин кўтарилиши: Ҳурмуз бўғозининг блокадага олиниши ортидан жаҳон бозорида хом ашё нархи бир баррель учун 100 доллардан ошиб кетди. Kpler ва Vortexa таҳлилий компаниялари маълумотларига кўра, март ойи бошидан буён Эрон кунига ўртача 1,5–1,6 миллион баррель нефть етказиб бермоқда.
Кунлик тушум: Мавжуд нархлар конъюнктураси шароитида бу Эрон ғазнасига ҳар куни тахминан 140 миллион доллар миқдорида маблағ тушишини таъминламоқда.
Вашингтоннинг «жимлиги» сабаби нима?

Нашрнинг ёзишича, Дональд Трамп маъмурияти расман Эрон нефть экспортини «ноль» даражасига туширишга интилаётган бўлса-да, амалда ҳозирги етказиб бериш занжирларига кўз юммоқда. Бунинг асосий сабаби — глобал энергия бозоридаги тақчилликни янада чуқурлаштириб юбормаслик ва ёқилғи нархининг назоратсиз даражада кўтарилиб кетишига йўл қўймасликдир. Оқ уй жаҳон иқтисодиётидаги барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида ҳозирча кескин чекловларни ишлатмасликка мажбур бўлмоқда.

Геосиёсий кескинлик ортидан юзага келган юқори нархлар Эронга санкциялар шароитида ҳам иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш имконини бермоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: