Теҳронда қаттиқ зарба: генералларга нима бўлди?

Теҳронда қаттиқ зарба: генералларга нима бўлди?

Ўтган кеча Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Эроннинг стратегик нуқталарига берган зарбалари натижасида «Басиж» қаршилик кучларининг генераллари ҳалок бўлди. Шунингдек, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний нишонга олингани хабар қилинмоқда.

Исроил ОАВларига кўра, зарбалардан кўзланган асосий мақсадлардан бири Али Ларижоний бўлган. Ҳозирча унинг ҳалок бўлгани ёки омон қолгани ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас. Душанба оқшомида Теҳрон, Шероз ва Табриз шаҳарларига бир вақтнинг ўзида ҳаво зарбалари берилди. ЦАХАЛ ракета ишлаб чиқариш ва қўмондонлик марказларини устувор вазифа сифатида қайд этди.
«Басиж» штаби қўмондони генерал Ғуломризо Сулаймоний аниқ йўналтирилган зарба натижасида ҳалок бўлди. Шероз шаҳрида «Басиж» таркибидаги «Фажр» бўлинмаси раҳбари, бригада генерали Иброҳим Муртазавий-Насаб ҳам йўқ қилинди. Исроил Бош штаби бошлиғи Эял Замир вазиятни баҳолаш йиғилишида шундай деди: «Ҳарбий салоҳият ва саноат қувватларига зарар етказиш билан бир қаторда, биз Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ва режимнинг репрессив аппарати элементларига қарши кескин чоралар кўрмоқдамиз».

Дўстларингизга ҳам юборинг: