Рим папаси Пентагон раҳбарининг Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланиши ҳақидаги фикрларини танқид қилди
АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлаганидан бир неча кун ўтиб, Рим папаси Лев XIV бунга кескин раддия берди ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди. Папа икки ҳафталик жанглар давомида мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар фонида мактаблар, шифохоналар ва турар жойларга қилинган ҳужумларни қоралади.
“Кимдир ўлим билан боғлиқ танловларда Худонинг номини аралаштиришга журъат қилмоқда, аммо Худо зулмат хизматига ёлланмайди”, деди папа.
