Мактабларда баҳорги таътил қачондан бошланади?
ММТВ хабарига кўра, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан ўқувчилар учун баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартга қадар давом этади.
Ўқув йилининг 4-чораги эса 30 март, душанба кунидан бошланиши белгиланди.
Таътил сабабли 20 ва 28 март кунларига тўғри келган ўқув машғулотлари 4-чорак давомида ўқув дастурларига қўшиб берилади.
