Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди
Эрон норасмий манбааларига кўра, F-35 «кўринмас» қирувчиcига маҳаллий ишлаб чиқарилган “Каэм 118” ҳаво мудофаа тизими томонидан зарба берилган.
Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.
Енгил транспорт воситасига бештагача ракета ўрнатилиши мумкин.
Шунингдек, ракета АТ/ТPQ-48га ўхшаш мобил радар билан ҳам жиҳозланади.
