Жанубий Корея Ормуз бўғозида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш ташаббусига қўшилди

Жанубий Корея Ормуз бўғозида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш ташаббусига қўшилди

Жанубий Корея расмийлари республиканинг Ормуз бўғозида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларига ҳисса қўшиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Бу ҳақда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида сўз боради. Қайд этилишича, Сеул «Етакчиларнинг Ормуз бўғози бўйича қўшма баёноти»га қўшилишга қарор қилган.

«Қўшма баёнотга қўшилиш… Ормуз бўғозида хавфсизлик ва эркин кемачиликни таъминлаш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларига ҳисса қўшиш ниятини тасдиқлайди», — дея хабар матнидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: