Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли Европа апрел ойидаёқ ёқилғи тақчиллигини ҳис қилиши мумкин – The Guardian

Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли Европа апрел ойидаёқ ёқилғи тақчиллигини ҳис қилиши мумкин – The Guardian

​Бу ҳақда Shell нефт компанияси бош директори Ваэл Саван маълум қилди, деб хабар бермоқда нашр.

​»Вазиятнинг оғирлигини биринчи бўлиб Жанубий Осиё ҳис қилди. Кейин бу Жануби-Шарқий Осиё ва Шимоли-Шарқий Осиёга ўтди. Апрел ойи келиши билан бу ҳолат Европага таъсир кўрсатади», — деди Саван Техасдаги нефт соҳаси конференциясида.

​Саваннинг таъкидлашича, инқироз аллақачон авиация ёқилғиси етказиб беришга таъсир қилган ва унинг нархи икки бараварга ошган. Навбатдаги босқичда дизел, ундан кейин эса бензин нархлари кўтарилиши кутилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: