Трамп Ҳормузни “Трамп бўғози” деб атади
Screenshot
АҚШ Президенти Доналд Трамп “Келажак инвестициялари ташаббуси” тадбирида нутқ сўзлар экан, Ҳормуз бўғозини адашиб “Трамп бўғози” деб атаган. “Биз ҳозир музокаралар олиб боряпмиз ва натижага эришиш яхши бўларди, лекин бунинг учун улар “Трамп бўғози”ни очишлари керак. Демоқчи бўлганим Ҳормуз эди. Мени кечиринг, жуда афсусдаман, қандай даҳшатли хато. Сохта янгиликлар буни тасодиф дейди. Аммо менда деярли тасодифлар бўлмайди”, деган Оқ уй раҳбари.
