Қўшлар ҳужуми: Эрон билан уруш авжида Исроил ҳаво кучлари янги «душман»га дуч келди! (Видеофакт)
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар Исроил пойтахти Тель-Авив аҳолисини ва ҳарбийларни жиддий ташвишга солмоқда. Шаҳар осмонини худди даҳшатли фильмлардагидек минглаб қора қарғалар тўдаси эгаллаб олган.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар энг юқори нуқтасига чиққан бир пайтда, бу қушлар тўдаси Исроил ҳаво кучлари учун кутилмаган муаммога айланди. Юқори тезликда учадиган қирувчи самолётлар ва дронлар учун бундай улкан қушлар тўдаси ҳақиқий «жонли мина» вазифасини ўташи мумкин. Учувчилар парвоз вақтида қушлар билан тўқнашиб кетишдан хавфсирамоқда.
