Австралияда “қонли осмон”: циклон ҳудудни чанг билан қоплади (Видео)
Ғарбий Австралияда тропик циклон “Narelle” таъсирида осмон қизил рангга кириб қолди.
Чанг булутлари қуёш нурини тўсиб қўйгани учун атроф бутунлай қизғиш тусга кирган. Кундуз вақтида тўсатдан қоронғилашиш кузатилган, ҳаво оғирлашган ва кўриш масофаси деярли йўқолган.
Бир қатор шаҳарларда кучли шамол томларни учириб кетган ва аҳолини электр ҳамда сув таъминотисиз қолдирган.
