Финляндия бош вазири: Мамлакат ҳудудига Украина учувчисиз қурилмалари қулаган бўлиши мумкин

Финляндия бош вазири: Мамлакат ҳудудига Украина учувчисиз қурилмалари қулаган бўлиши мумкин

Финляндия бош вазири Петтери Орпо мамлакат ҳудудига, эҳтимол, Украина Қуролли кучларининг учувчисиз учиш аппаратлари (БПЛА) қулаганини маълум қилди.

«Бу ҳудудий яхлитликнинг бузилиши — жуда жиддий масала. Эҳтимол, бу Украина дронларидир», — дея сиёсатчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Yle» нашри.

Бош вазирнинг таъкидлашича, Финляндия армияси дронларни уриб туширмаган — улар ўз-ўзидан қулаган. Ушбу ҳодиса муносабати билан президент ва вазирлар маҳкамасининг йиғилишини чақириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: