Аёллар нигоҳининг сири: Нега улар тез-тез кўз қисишади?

Аёллар нигоҳининг сири: Нега улар тез-тез кўз қисишади?

Кундалик ҳаётимизда биз сезмайдиган, аммо организмимиз учун муҳим бўлган жараёнлардан бири — бу кўз пилпиратишдир. Олимларнинг таъкидлашича, аёллар эркакларга қараганда тахминан икки баравар кўпроқ кўз пилпиратар эканлар. Хўш, бунинг сабаби нимада? Биринчи навбатда, бу ҳолат аёлларнинг асаб тизими билан боғлиқ. Аёл кишининг асаб тизими эркакларникига қараганда анча ҳаракатчан ва ташқи таъсирларга сезгирроқ ҳисобланади. Кўп сонли ташқи қўзғатувчилар (информация, ёруғлик, товуш) аёл организмида тезроқ реакция келтириб чиқаради, бу эса рефлектор тарзда кўз пилпиратиш частотасининг ошишига олиб келади.

Статистик маълумотларга кўра, аёллар ўртача ҳисобда ҳужжатлар билан ишлаш, ўқиш ва компьютер қаршисида кўпроқ вақт ўтказадилар. Диққатни бир жойга жамлаб ишлаш вақтида кўз шохпардаси тезроқ қурийди. Организм эса кўзни намлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида автоматик равишда кўпроқ пилпиратишга мажбур бўлади.

Яна бир кичик, аммо муҳим омил — бу пардоз воситалари. Кўз атрофидаги косметика, тушь ва бошқа воситалар кўз учун қўшимча «таъсир этувчи» омил бўлиши мумкин. Бу эса кўзнинг табиий ҳимоя инстинктини ишга тушириб, уни тез-тез пилпиратишга ундайди.

Кўз пилпиратиш — бу шунчаки оддий ҳаракат эмас, балки кўзимизни чанг, микроб ва қуруқликдан асровчи муҳим жараёндир. Агар сиз тез-тез кўз пилпиратаётган бўлсангиз, билингки, организмингиз сизни авайлаб-асраш билан банд!

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: