Эроннинг Саудия Арабистонидаги авиабазага уюштирилган ҳужумида 12 нафар ҳарбий яраланди
Эроннинг Саудия Арабистонидаги шаҳзода Султон авиабазасига берган зарбаси оқибатида камида 12 нафар америкалик ҳарбий хизматчи жароҳат олди.
Бу ҳақда The New York Times ва WSJ нашрлари хабар бермоқда.
The Wall Street Journal нашрининг аниқлик киритишича, икки аскар оғир жароҳатланган. Жабрланувчилар камида битта ракета келиб тушган бино ичида бўлган. Ҳужумда бир нечта дронлар ҳам иштирок этган, дейди газета суҳбатдошларидан бири.
Маълумотларга кўра, дрон зарбаси натижасида камида иккита KC-135 ёқилғи қуйиш самолёти жиддий шикастланган.
NYT нашри ушбу ҳодисани Эрон билан давом этаётган бир ойлик уруш давомида АҚШ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига берилган энг оғир зарбалардан бири деб атади.
Пентагон ва Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ҳозирча бу маълумотларга изоҳ бермади.
