Эсинг кетмасидан бурун «иккинчи хотин»ни алмаштир!
Ўзбекистонда эски автомобилни топширганлар учун янги имтиёз жорий этилмоқда. Trade-in дастури доирасида жисмоний ва юридик шахслар эски автотранспорт воситаларини топшириш орқали янги машина харид қилишда автокредит фоизининг бир қисмини қоплаб олиш имконига эга бўлади.
Мазкур тартибга кўра, ушбу имтиёз 1-августдан бошлаб амал қилади. Бу ташаббус аҳоли ва тадбиркорларни янги ва замонавий транспорт воситаларини харид қилишга рағбатлантириш, шунингдек, эски автомобиллар улушини қисқартиришга қаратилган.
