Эрон бир вақтнинг ўзида Қувайт, БАА ва Саудия Арабистонига зарба берди
Яқин Шарқ минтақасидан даҳшатли хабарлар келмоқда. Эрон ва араб ОАВларининг хабар беришича, Эрон Инқилоб муҳофизлари корпуси (КСИР) қўшни давлатлардаги стратегик ва фуқаролик объектларига кенг кўламли ҳужум уюштирган. Энг оғир зарбалардан бири Қувайт халқаро аэропортига берилди. Маълумотларга кўра, ҳужум натижасида аэропорт ҳудудидаги авиаёнилғи резервуарлари ёниб кетган. Ҳозирда аэропорт осмонини қора тутун қоплаган ва парвозлар тўхтатилган. Бир вақтнинг ўзида БААнинг Дубай шаҳрида ҳамда Саудия Арабистонидаги қатор фуқаролик инфратузилмаси объектларида портлашлар содир бўлгани ҳақида маълумотлар тушмоқда. Мазкур давлатларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жанговар ҳолатга келтирилган. Эрон кучлари нафақат араб давлатларини, балки Ироқ шимолини ҳам нишонга олди. Сулаймония шаҳридаги курд қуролли тузилмалари позицияларига ракета зарбалари берилган.
