РАСМАН: 15 ЁШЛИ ҚОЗОҒИСТОНЛИК «БАРСЕЛОНА» АЪЗОСИГА АЙЛАНДИ
Қозоғистон футболида ҳақиқий сенсация юз берди: 15 ёшли истеъдод эгаси Карим Мендиканов Каталониянинг «Барселона» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Испаниянинг нуфузли Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда. Мендиканов «Барселона» тарихида ушбу клуб тизимига кирган илк қозоғистонлик футболчи сифатида йилномаларга муҳрланади. Ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи ёзда клуб ихтиёрига етиб боради ва жаҳонга машҳур «Ла Масия» академиясида ўз маҳоратини оширишни бошлайди.
Каримнинг ўйини анчадан бери европалик скаутлар эътиборида эди. Унинг техник маҳорати, майдонни кўра олиш қобилияти ва тезкор қарор қабул қилиши «Барселона» мураббийларини лол қолдирган. Шартнома аллақачон имзоланган ва ёш юлдуз янги мавсумни Каталонияда бошлайди.
