Бу сўзни самолётда ҳазиллашиб ҳам айтманг!

Бу сўзни самолётда ҳазиллашиб ҳам айтманг!

AJet авиакомпаниясининг Истанбул (Сабиҳа Гўкчен) – Шанлиурфа йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолётида юз берган «жонли бомба» ҳазили судгача етиб борди. Суд ҳазил туфайли парвознинг кечикишига сабаб бўлган айбланувчини 4 йил-у 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Олинган маълумотларга кўра, 2026 йил 9 февраль куни Сабиҳа Гўкчен аэропортидан учишга ҳозирланаётган VF 3222 рейси бортида икки опа-сингил ўртасидаги суҳбат хавфсизлик инқирозига сабаб бўлган.

Йўловчилардан бири борт кузатувчисига ёнидаги синглисини кўрсатиб: «Бу — жонли бомба, уни самолётга чиқарманг», — деган иборани ишлатган.

Бу гапдан сўнг самолётда зудлик билан хавфсизлик процедуралари ишга туширилган. Барча йўловчилар эвакуация қилинган, самолётда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бомба қидируви ўтказилган. Батафсил текширувлар натижасида ҳеч қандай шубҳали нарса топилмаган, бироқ рейс тахминан 3 соатга кечиккан.

Дўстларингизга ҳам юборинг: