60 000 долларлик ов: Эрон америкалик учувчининг боши учун мукофот тикти!.. (Видео)

60 000 долларлик ов: Эрон америкалик учувчининг боши учун мукофот тикти!.. (Видео)

Юзлаб Эрон аҳолиси қулаган Америка самолёти қолдиқларини ва тақдири ҳозирда номаълум қолаётган иккинчи учувчини қидириб, ҳудудни кўздан кечирмоқда.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг F-15E Strike Eagle қирувчи самолёти Эроннинг жануби-ғарбида ҳалокатга учради. Ҳодиса тафсилотлари — самолёт уриб туширилганми ёки авария юз берганми — ҳозирча ноаниқ қолмоқда. Пентагон экипажнинг икки аъзосидан бири эвакуация қилинганини тасдиқлади.

Эрон давлат ОАВлари америкалик учувчиларнинг турган жойи ҳақида маълумот берганлик ёки уларни қўлга олганлик учун катта миқдорда пул мукофоти ваъда қилинганини хабар қилди.

Шунингдек, улар уриб туширилган АҚШ қирувчи самолётининг парчалари акс этгани даъво қилинган суратларни эълон қилди. Вашингтон Эрон тузилмаларидан олдинроқ ҳаракат қилиш мақсадида минтақага қўшимча қидирув-қутқарув кучларини жалб қилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: