Китоб ўқи — электромобил ютиб ол!
Энди китоб ўқиган ҳарбийларга электромобил берилади
Ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилдан бошлаб Қуролли Кучларда “Маънавият қалқони” номли республика танлови йўлга қўйилади.
Танлов ҳар йили ўтказилиб, 4 босқичдан иборат бўлади:
🔴 1-босқич — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасаларида
🔴 2-босқич — ҳарбий округлар, бирлашмалар ва қўшилмаларда
🔴 3-босқич — Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идораларда
🔴 4-босқич — республика миқёсидаги финал
Финал босқичида саралаш босқичларида ғолиб бўлган энг билимли ҳарбийлар ўзаро беллашади.
Якуний натижаларга кўра, 4 нафар ғолиб Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан бош соврин — замонавий электромобил ва диплом билан тақдирланади.
