Азалий рақиблар “Реал Мадрид” — “Бавария” бугун ЕЧЛ доирасида тўқнашади. Сўнги учрашувлар натижалари қандай бўлган эди?
Бугун, 7 апрель куни Чемпионлар лигаси-2025/2026 йилги мавсуми чорак финалининг дастлабки ўйини бўлиб ўтади ва унда Мадриднинг «Реал» (Испания) ҳамда «Бавария» (Германия) клублари ўзаро баҳс олиб боради. Ўйин Мадриддаги «Сантяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади. Ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 00:00 да янграйди. Ушбу жамоаларнинг сўнги 5 та расмий учрашувдаги натижалари қандай бўлган эди?
«Реал»нинг «Бавария»га қарши сўнгги бешта ўйини:
ЕЧЛ, 1/2 финал, 2024 йил 8 май, «Реал» – «Бавария» – 2:1;
Чемпионлар Лигаси, 1/2 финал, 2024 йил 30 апрель, «Бавария» – «Реал» – 2:2;
Халқаро чемпионлар кубоги, 2019 йил 21 июль, «Бавария» – «Реал» – 3:1;
Чемпионлар Лигаси, 1/2 финал, 2018 йил 1 май, «Реал» – «Бавария» – 2:2;
Чемпионлар Лигаси, 1/2 финал, 2018 йил 25 апрель, «Бавария» – «Реал» – 1:2.
