Тошкентда 50 минг доллар ўғирлаган эркаклар ушланди (Видеофакт)
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида МЧЖ офисидан ичида 50 минг доллар бўлган сейфни ўғирлаш ҳолати аниқланган. Тезкор тадбирлар натижасида жиноят ташкилотчиси 1988-йилда туғилган Бобур исмли шахс, унинг шериги Шерзод ҳамда корхона ҳайдовчиси Абдураҳмон қўлга олинган.
Аниқланишича, ҳайдовчи жиноятчиларга ички маълумотлар ва калитни бериб ёрдам қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
