Россия «нонини ейиш» ҳам тобора қийинлашаяпди!.. Албатта бунинг сабаби бор!..

Россия «нонини ейиш» ҳам тобора қийинлашаяпди!.. Албатта бунинг сабаби бор!..

Улар нима қилиб бўлмасин, Ўзбекистонни худди СССР давридагидек ўз таъсир доираларига олишга уринишяпти. Агар биз минтақа вакилларини кўпроқ қувсак, улар юртларига борганларидан кейин ишсизлар сони ортади. Бу эса жиноятларни кўпайтиради. Алал-оқибат мамлакат раҳбарларининг муносабатлари бизга нисбатан ўзгаради, деган хомхаёлга боришмоқда… Ҳозир шу йўлдан бориб, қонунларига қуйидагича қўшимчалар қўшишяпти…

Россияда мигрантларга нисбатан талаблар янада қатъийлаштирилиши кутилмоқда. Янги ўзгаришларга кўра, чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш учун асослар сони икки баробарга оширилади.

Янги киритилаётган қоидаларга мувофиқ, депортацияга сабаб бўлувчи ҳолатлар рўйхатига қуйидагилар ҳам қўшилмоқда:

жамоат тартибини бузиш

полиция ва Росгвардия ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик

хизмат вазифасини бажараётган ходимларга қаршилик кўрсатиш

Мутахассислар фикрича, бу ўзгаришлар мамлакатда тартиб-интизомни кучайтиришга қаратилган.

Маълумотларга кўра, фақат 2025 йилнинг ўзида Россия қонунчилигини бузгани учун 72 мингга яқин чет эл фуқароси мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: