Бурак Дениз бор – будидан айрилиш остонасида

Бурак Дениз бор – будидан айрилиш остонасида

9 апрель куни эрталаб Туркияда “Тонг” деб номланган гиёҳвандликка қарши махсус операция доирасида ҳибсга олишларининг янги тўлқини бошланди. Бу сафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар диққатига жами 14 нафар шахс тушган бўлиб, улар орасида таниқли актёрлар ҳам бор.

Журналист Жейлан Север маълум қилишича, тинтув ишлари давомида Бурак Дениз ёнидан тақиқланган моддалар топилган. Ҳозирча актёрнинг расмий вакиллари ушбу ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.

Агар бу маълумотлар тасдиқланса, Бурак Денизни жиддий оқибатлар кутиши мумкин. У нафақат жиноий жавобгарликка тортилиши, балки реклама шартномалари ва ижодий фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Дўстларингизга ҳам юборинг: