Жиззахда автомобилларга ноқонуний газ қуйган шахобча фош бўлди
Шароф Рашидов туманида жойлашган АГТКШда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган. Ўрганиш вақтида АГТКШдаги ҳисоблаш ускунасига ўзбошимчалик билан ташқи таъсир ўтказилгани маълум бўлган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 3 млрд 166 млн сўмлик зарар етказилгани қайд этилган. Ҳолат юзасидан ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
