Сунъий интеллект фермерларга ҳам иш қолдирмаяпти-да!
ChatGPT нафақат дастурчилар, балки фермерлар, учувчилар, шифокорлар ва барча «ҳақиқий» касб эгаларининг ўрнини эгаллашга тайёрланмоқда.
OpenAI Handshake AI стартапи орқали турли соҳалардан 4000 нафар фрилансерни ишга ёллади. Улар сунъий интеллектга ўз соҳаларида қандай тўғри ишлаш кераклигини тушунтиришмоқда: ҳужжатлар, сценарийлар бериб, реал иш вазифаларини бажаришга ўргатишяпти.
Ноёб тажриба учун мўмай ҳақ тўланмоқда: тўлов соатига 50 доллардан бошланади, энг малакали мутахассисларга эса соатига 500 долларгача тўлашяпти.
