Диққат! Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда
Ўзгидромет 14–17 апрель кунлари айрим вилоятларда сел хавфи ҳақида огоҳлантирди. Хабарга кўра, шу кунларда мамлакатга кириб келадиган совуқ ҳаво массаси оқибатида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, ҳарорат +13…+16 гача тушади.
Сел хавфи Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида кутилади.
