Исроил томонидан «Ҳизбуллоҳ» асосчиларидан бири Ливанда йўқ қилинди
Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига яқин манбалар ташкилотнинг энг тажрибали командирларидан бири — Мануэль Бабикяннинг (лақаби «Мано Армянин») Исроил томонидан йўқ қилинганини тасдиқлади. Бабикян ташкилотнинг биринчи авлод жангчиларидан бўлиб, унинг ҳарбий инфратузилмасини яратишда муҳим рол ўйнаган.
У Байрутнинг Бурж-Ҳаммуд туманидаги олтинчи тезкор секторни бошқарган. Дастлаб уни «Ҳизбуллоҳ»нинг Даҳия туманидаги юқори мартабали шахслар учун мўлжалланган пантеонида дафн этиш режалаштирилган эди. Бироқ, сўнгги маълумотларга кўра, ташкилот раҳбарияти қарорини ўзгартирган: Бабикяннинг жасади у туғилган юртга — Арманистонга юборилиши айтилмоқда. Бу ҳолат ташкилот ичидаги иерархия ва миллатлараро муносабатлар нуқтаи назаридан кам кузатиладиган воқеа сифатида баҳоланмоқда.
