Буни қарангки, ЦАХАЛ – «Худонинг армияси» эмиш!.. Улар харомхўрликни тап тортмасдан қилишмоқда!..

Буни қарангки, ЦАХАЛ – «Худонинг армияси» эмиш!.. Улар харомхўрликни тап тортмасдан қилишмоқда!..

«Кан» мухбири Кармеля Менаше Бейт Хорон ҳарбий базасида юз берган ҳайратланарли воқеа ҳақида хабар бермоқда. Жумма оқшомида МАГАВнинг тўрт нафар жангчиси база чеккасидаги хилват жойда мангал ёқишган. Бироқ улар прапоршик томонидан тутиб олинган ва суд қилиниб, қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Ҳарбий суд «шанба (суббота) қоидаларини бузган» айбдорларни 20 кунлик ҳарбий қамоқ жазосига ҳукм қилди. Апелляциядан сўнг муддат 10 кунга қисқартирилди. ЦАХАЛ низомига кўра, шанба куни мангал ёқиш қўпол интизомий қоидабузарлик ҳисобланади.

«Диний мутаассиблар назорати»

Ёш йигитларнинг ғазабланган ота-оналари кўп йиллардан бери исроиллик чақирилувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланиб келаётган машҳур журналистга мурожаат қилишди. Кармела Менаше болаларни қамоқдан озод қила олмаса-да, Исроил Мудофаа Армиясида эндиликда диний тақиқларни бузганлик учун шафқатсиз жазо берилаётганини жамоатчиликка маълум қилди.

«Форум Хилони» (Дунёвий форум) НҲТ «Кан» журналистига маълум қилишича, улар армияни бир неча бор огоҳлантирган: «Ўрта бўғин қўмондонлигини диний мутаассиблар эгаллаб олди, улар ҳар қандай низомдан ташқари, ўзлари истаган ишни қилишмоқда».

«Уруш кетаётган бир пайтда мангал учун қамоққа тиқиш — ақлсизликдир. Бош штаб доим суст ва қўрқоқларча муносабат билдиради. Бу бедодлик учун масъул бўлган командирларнинг ўзларини қамоққа жўнатиш вақти келди», — деб баёнот берди «Форум Хилони».

Ўзбошимчалик ва назоратсизлик

ЦАХАЛнинг ўрта бўғин командирлари орасидаги ўзбошимчалик ва назоратсизлик ҳақида уруш йилларида бир неча бор хабар берилган эди. Мақола муаллифининг таъкидлашича, аскарларни шанба куни мангал ёққани учун қамоққа тиқаётган ўша шахсларнинг ўзи:

  • Инсонпарварлик конвойларини ўққа тутмоқда;

  • Ливандаги ўрмон ва боғларни қўлбола ўт сочувчи воситалар билан ёқиб юбормоқда;

  • Тинч аҳолини, қариялар, аёллар ва болаларни фарқламасдан ўлдиришга буйруқ бермоқда;

  • Инсонпарварлик ёрдами пунктлари олдидаги оч-наҳор одамлар оломонини отиб ташламоқда.

Ёзувчи Амос Оз бу тоифадагиларни «Худонинг армияси» деб ҳисоблашади.

Ирина Жуковская

Дўстларингизга ҳам юборинг: