Тарихий натижа! Жавоҳир Синдаров FIDE номзодлар турнири ғолиби бўлди
Мусобақанинг 13-турида у нидерландиялик гроссмейстер Аниш Гири билан дуранг ўйнади. Ушбу натижа Синдаровга турнир якунланишига бир тур қолганидаёқ муддатидан олдин биринчи ўринни қўлга киритиш имконини берди.
20 ёшли шахматчи мазкур ғалаба орқали жаҳон чемпионилиги учун расмий даъвогарга айланди. Энди у шахмат тожи учун курашда амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукешга қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Номзодлар турнири ғолиби анъанавий равишда жаҳон чемпионига қарши ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади.
