АЁЛЛАР ЎҚИМАСИН!

АЁЛЛАР ЎҚИМАСИН!

Ким нима деса деяверсину, лекин 30-35 йиллар аввал эркаклар ҳақиқий эркак эди. Уларда ор, номус, ғурур, лафз тушунчалари жуда кучли эди! Самимий, тўпори ва мард эдилар!

Аёлларда эса ҳаё, иффат биринчи ўринда эди. Улар ожиза бўлса-да, орини, номусини, иффатини ҳимоя қиладиган ва қадрлайдиган аёллар эди. Пул, мол-дунё, ўйин-кулгини эмас, оилани ва ор-номусни биринчи ўринга қўярдилар!

Ёшми, каттами — оилада биринчи бўлиб эркак кишининг гапи олинарди! Ҳозир-чи? Дунёни бошқаришни аёлларга топшириб қўйгандекмиз гўё. Мен аёлларни ёмон демоқчи эмасман.

Эркаклар, аксариятимизда эркаклик ғурури қолмади. Мол-дунё, бойлик ортидан қувиб, оримизни, номусимизни ва ЭРКАКлигимизни унутдик! Шу сабабли ҳамма нарса аёлларга қолди, деб ўйлайман. Бу ерда гап аёллар ҳақида эмас, биз — эркаклар ҳақида!

Дўстларингизга ҳам юборинг: