МОШНИГ ШИФОЛАРИ
– Мош асабларни тинчлантиради, кўзнинг кўриш қувватини оширади.
– Бош оғриқларига, буйрак хасталикларида яхши наф келтиради.
– Мия фаолиятини яхшиловчи омил ҳисобланади. Унда зеҳнни ўткир қилиш хосияти ҳам бор. Паришонхотирликнинг олдини олади.
– Мошли таомлар аъзои-танани мустаҳкамлайди, юқумли хасталикларга бардошлилигини оширади. Шуни ёдда тутиш керакки, мош совуқ мижозли ҳамда кекса кишиларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
– Совуқ мижозли кишилар мошли таомларни зира, мурч, долчин, қалампир, занжабил, хантал каби зираворлар билан тановул қилишлари даркор. Шу билан бирга, аллергияси бор кишилар мошдан озроқ истеъмол қилишлари лозим бўлади.