Булар иштонларига қўшиб, масжид гиламларини ҳам булғаб қўйишмайдими?! (Видео)

Булар иштонларига қўшиб, масжид гиламларини ҳам булғаб қўйишмайдими?! (Видео)

Бизда шундай дейишганди. Ўзим бир неча марта эшитганман, имом шундай сўзларни айтган эди… Булар масжидни болалар боғчаси қилиб юборишибди. Тўп-тўп бўлиб қувлашиб ўйнашяпти, думалашишяпти. Санасангиз, болалар сони йигирматадан ошади. Масжид ҳам янгига ўхшайди, гиламлари ҳам янги. Наҳотки, шу болалардан бирортаси иштонини ҳўллаб қўймаса?! Ёки бу болакайлар масжидга киришидан олдин ҳожатга бориб, ҳамма ишларини бажариб, ана ундан кейин киришганми? Бизнинг болалар ундай қилишмайдими? Бизнинг болаларнинг ота-оналари аввал ҳожатга боришни, кейин таҳорат олиб, сўнгра масжидга киришни ўргатишмайдими?! Таажжуб!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: