«Торми?.. Дуторми?.. Жарми ёки ғорми?! » (Видео)
Бефаросатларча, шарму ҳаёга тупириб қўйиб, ўзини кўпроқ муҳокама бўлишини истаб, шунинг ортидан обуначилар, обуначилар ортидан эса жарақ-жарақ пул ишлашни ният қилганлар ўзларининг услубларида шарманда бўлишни давом эттиришяпти. «Улоқ»ни ҳақиқий сўз усталари, санъаткорлар олиб кетишди. Улар шунақанги «ёпиштиришяптики», бундан кейин «тор билан дутор»ни умуман кўчага чиққилиги қолмаяпти… Аммо улар барибир чиқаверишади. Ахир уларга «у ёқ» билан «бу ёқ»нинг фарқи йўқ…
