“Қўшиқчи бўлмаганимда президент бўлардим” — Жаҳонгир Отажонов (Интервью)
Ўзининг ўзига хос санъати ва ижтимоий тармоқлардаги кескин чиқишлари билан доимий равишда жамоатчилик эътиборида бўлиб келаётган таниқли хонанда Жаҳонгир Отажонов навбатдаги интервьюсида кутилмаган фикр билан чиқди.
«Қўшиқчи бўлмаганимда президент бўлардим,» — дея ўзига хос ҳазил қилди. Жаҳонгир Отажонов нафақат хонанда, балки ижтимоий муаммоларга ўз муносабатини билдирадиган фаол шахс сифатида ҳам танилган.
Интервью давомида хонанда ўзининг бу гапини ҳазил тариқасида айтган бўлса-да, ёшлигида учувчи бўлишни истаганини алоҳида қайд этиб ўтди.
