Microsoft Windows 11 учун янги «Пуск» менюсини чиқарди
Microsoft компанияси «Windows 11» операцион тизимининг «Пуск» менюсини янгилашни режалаштирмоқда. «Windows Central» нашрининг маълумотларига кўра, тизимнинг ушбу қисми техник жиҳатдан бутунлай янгиланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги версиянинг ташқи кўриниши аввалгига ўхшаш бўлса-да, созламалар имкониятлари кенгайтирилади. Фойдаланувчилар менюнинг кичик ёки катта вариантларини қўлда танлаши, шунингдек, тавсиялар лентаси ва барча иловалар рўйхати каби бўлимларни ёқиш ёки ўчириш имкониятига эга бўладилар.
Ҳозирги вақтда «Windows 11″да меню ҳажмини операцион тизимнинг ўзи белгилайди, янгиланишдан сўнг эса ушбу танлов фойдаланувчи ихтиёрига топширилади. Бундан ташқари, менюнинг ишлаш тезлиги оширилади ва тизимга юқори юклама тушган ҳолатларда ҳам у тезроқ жавоб берадиган бўлади.
