Ўзбекистонлик 36 ёшли аёл 56 ёшли севгилиси Ражаб Ўндерни қулоғига лағмон илиб 20 минг долларга тушириб кетди!..
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик 36 ёшли аёл 56 ёшли севгилиси Ражаб Ўндердан 900 000 турк лираси (тахминан 20 000 доллар) олиб, уни алдаб кетди. Бу ҳақда Ражаб “atv” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
Маълум қилинишича, аёл 2024 йилда Ўндернинг машинасига йўловчи бўлиб чиққанида танишган. Ўша куниёқ улар телефон рақамларини алмашган.
“Орамизда бироз мулоқот бўлди. Танишганимиздан кейин у ўз юртига қайтди. Бир йил ўтгач Туркияга қайтиб келди ва биз овқатланишга бордик. Ўша ерда муносабатларимиз бошланди. Мен 56 ёшдаман, у эса 36 ёшда эди. Орамизда 20 ёш фарқ бор эди. Муаммо бўлмайдими, деб сўрадим. У «йўқ, бўлмайди», деди. Мен Г.ни илк кўрганимдаёқ ошиқ бўлдим”, деган Ражаб Ўндер.
Хабарга кўра, аёлнинг 3 нафар фарзанди бўлган ва эркакдан болаларига юбориш учун пул олиб турган.
