ЭНДИ АЙФОН ОЛМАЙ ТУРИНГ! APPLE’НИНГ ХЎЖАЙИНИ ЎЗГАРДИ!.. КУТСАК, БИР НАРСАЛИ БЎЛИБ ҚОЛАМИЗ-ОВ!!!
Агар яқин кунларда чўнтакни қаппайтириб, янги русумдаги ‘олмали’ телефон олишни режа қилиб турган бўлсангиз — тўхтанг! Бироз сабр қилинг. Чунки дунёдаги энг қиммат империя — Apple компаниясида ‘тахт’ алмашди. Тим Кук кетди, ўрнига эса iPhone тақдирини бутунлай ўзгартириб юборадиган муҳандис келди. Бу бизнинг ҳам чўнтагимизга, ҳам қўлимиздаги матоҳга қандай таъсир қилади? Келинг, вазиятни бирга таҳлил қиламиз…
Apple асосчиси Стив Жобс 2011 йилда вафот этишидан сал олдин унинг ўрнини Тим Кук эгаллаган эди. Кук 15 йил давомида бош директор лавозимида фаолият юритди.
Ушбу давр мобайнида Apple компаниясининг бозор капитализацияси 24 баробарга ўсиб, тахминан 4 триллион долларни ташкил этди. Ўтган йили Кукнинг умумий компенсацияси (маош ва акциялар билан бирга) 74,6 миллион долларни (шундан 3 миллион доллари базавий иш ҳақи), шахсий бойлиги эса 2,2 миллиард долларни ташкил этди.
Кук раҳбарлиги остида Apple тақиладиган қурилмалар бозорига кириб борди ва AirPods, Apple Watch ҳамда Vision Pro кўзойнакларини ишлаб чиқарди.
Янги раҳбар — Жон Тернус
Эндиликда компанияни аппарат таъминоти бўлинмасининг кўп йиллик раҳбари Жон Тернус бошқаради. У компанияни сунъий интеллект туфайли тубдан ўзгарган дунёда бошқаришига тўғри келади. Таъкидлаш жоизки, Apple ҳозиргача ушбу технология (AI) соҳасида рақобатчиларидан бироз ортда қолмоқда.
Тим Кук компанияни бутунлай тарк этмайди ва Кузатув кенгаши раиси лавозимига ўтади.
Жон Тернус ўз тайинлови ҳақида шундай деди:
“Apple миссиясини давом эттириш имконияти учун чуқур миннатдорман. Деярли бутун фаолиятимни Apple’да ўтказиб, Стив Жобс раҳбарлигида ишлаш ва Тим Кукдек устозга эга бўлиш бахтига муяссар бўлдим. Дунё билан мулоқотимизни ўзгартирган маҳсулотларни яратишда иштирок этиш мен учун шарафдир. Келгуси йилларда эришадиган натижаларимизга оптимизм билан қарайман. Ушбу лавозимни эгаллаш мен учун катта шараф ва мен компанияни ярим аср давомида бошқариб келган қадриятлар ва қарашлар асосида бошқаришга ваъда бераман”.
Инженерликдан раҳбарликка
Тернус бу лавозим учун мутлақо бошқача тажрибага эга. Мутахассислиги бўйича муҳандис-механик бўлган Жон Apple’да 20 йилдан ортиқ ишлаган. У компанияга 2001 йилда оддий ходим сифатида келиб, 2021 йилда аппарат таъминотини ишлаб чиқиш бўйича катта вице-президент лавозимигача кўтарилди.
У ўз фаолияти давомида iPhone, Mac ва iPad ишланмаларига раҳбарлик қилган. Унинг иши маҳсулотларнинг чидамлилигини ошириш, материалларни яхшилаш ва ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган эди.
Келажакдан нима кутилади? Тим Кук даврида Apple хизматлар кўрсатиш бизнесини кенгайтирди ва глобал етказиб бериш занжирини яратди. Тернусдан эса кўпроқ аппарат таъминотидаги инновацияларга эътибор қаратиш кутилмоқда. Компания маҳсулотлари узоқ вақт давомида энг рақобатбардош деб ҳисобланган бўлса-да, ҳозирда бошқалар «изма-из» келишмоқда. Рақобатда ютқазмаслик учун Apple яна бир бор «айфонни қайта кашф этиши»га тўғри келади.
