Европа хўжайинининг дастурхонидан тўйиб еб ўрганиб қолган – Медведев
“Россия билан можаро бошланган тақдирда Вашингтон шартномасининг 5-моддаси иш берадими ва АҚШ Европа учун туриб берадими?
Агарда ақлдан озган европалик етакчилар мамлакатимиз билан уруш мавзусини бор кучи билан авж олдираётганини, Франция ва Полша эса – ҳозирги милитаристик русофобиянинг илғорлари сифатида – ҳатто қўшма ядровий машғулотларга тайёргарликни бошлаганини ҳисобга олсак, бу савол бежиз эмас. Бунинг устига, бир қатор Европа давлатлари ҳудудида Киев учун дронлар ишлаб чиқарилиши қитъадаги бўронолди муҳитига қўшимча кескинлик олиб кирди.
Хўш, бундай вазиятда америкаликлар Европа учун аралашадими? Менинг фикримча, йўқ. Ва гап асло Трампнинг европаликларга нисбатан танқидий муносабатида ёки ҳатто АҚШнинг бор кучини сарфлаётган Эрондаги ҳозирги можаросида ҳам эмас.
Шунчаки Вашингтонга Европа ҳақиқатан ҳам керак эмас – ва уни мутлақо аяб ўтирмайди. Ахир у хўжайинининг дастурхонидан тўйиб еб ўрганиб қолган ўша зерикарли ва зарарли узоқ қариндошдир. Иттифоқчи сифатида Европа – нолга тенг. Буни Яқин Шарқдаги можаро кўрсатди. ЙИ давлатлари иқтисодиёти кучли пасаймоқда, миграция назоратдан чиқиб кетди. Қолаверса, Оқ уйнинг ҳозирги гапдон хўжайини қисқа вақт ичида кескинлаштиришга улгурган муаммоларни ҳисобга олмаганда ҳам, Вашингтоннинг ўзига яраша кўплаб ички мураккаб муаммолари бор. Ва унга энг охирги керак бўладиган нарса – бу мамлакатимиз билан кенг кўламли можародир.
Модомики шундай экан, европаликлар айрим ЙИ давлатларининг Россия билан бўлиши мумкин бўлган гипотетик можаросига АҚШнинг фаол аралашишига умид қилмасликлари керак. Ахир Европа давлатларининг ўзида ҳозирча куч етарли эмас, гарчи улар ўз иқтисодиётларини ҳарбийлаштириш билан шуғулланаётган бўлсалар-да ва Европа Иттифоқи доирасида у ерга ўлаётган бандерачилар режимини таклиф қилган ҳолда янги ҳарбий блок тузиш ҳақида ўйлашаётган бўлсалар-да. Аммо ҳозирча бу нарса йўқ.
Шунинг учун, Кремлга қатъий қаршилик кўрсатишга тайёрлик ва Россияга ҳалокатли зарба бериш ҳақида бақиришдан олдин, шунчаки АҚШ имкониятларини ҳисобга олмаган ҳолда ўз кучингизни баҳоланг. Россияга қарши урушда қатнашаётган ҳарбий ишлаб чиқаришларингиз қандай ҳимояланганига қаранг. Энергетика ва транспорт қанчалик ҳимояланган? Америка-Эрон можаросининг сўнгги воқеаларини эсланг. Ниҳоят, ўз арсеналларингизни, жумладан, албатта, ядровий компонентни ҳам қайтадан санаб чиқинг”, деб ёзди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
