Миш-мишлар қанчалик асосли? 2026 йилнинг ёзида қурғоқчилик бўладими?!

Миш-мишлар қанчалик асосли? 2026 йилнинг ёзида қурғоқчилик бўладими?!

«Ўзгидромет» жорий йил ёз фаслига оид ижтимоий тармоқларда тарқалган кескин қурғоқчилик келиши ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2026 йил ёз мавсуми Марказий Осиёга хос бўлган одатий иқлим шароитида кечиши кутилмоқда. Иқлимий моделларга кўра, ҳудудда ҳарорат ўзгаришлари кўп йиллик меъёрлар доирасида сақланиб қолади.

 

Шунингдек, йирик дарё ва сойлар ҳавзаларида сув ресурсларининг шаклланиши 90–110 фоиз оралиғида, яъни кўп йиллик ўртача кўрсаткичларга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда.

 

Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссияси маълумотларига кўра, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида 2026 йил учун сув тақсимоти одатдаги меъёрлар асосида амалга оширилмоқда.

Мутахассислар, шунингдек, ёз мавсумида чанг-тўзонлар ҳудуд учун табиий ва даврий ҳодиса эканини, уларнинг аномал кучайиши бўйича илмий асослар мавжуд эмаслигини қайд этди.

Орол денгизи қуриган тубида амалга оширилаётган кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари эса туз ва чанг кўчиши интенсивлигини камайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Умуман олганда, 2026 йил ёз фасли минтақага хос бўлган одатий қурғоқчил давр сифатида прогноз қилинмоқда

Дўстларингизга ҳам юборинг: