Донбасснинг номи Трамп шарафига қайта номланиши мумкин
Украина Донбасснинг бир қисмини “Донниеланд” деб номлашни таклиф қилди
Украина делегацияси АҚШ билан музокаралар пайтида ДХРнинг Киев назорати остидаги қисмини Трамп шарафига «Доннилэнд» аташни таклиф қилди. Шу йўл билан украинлар Вашингтон томонидан Москвага босимни кучайтиришга эришмоқчи бўлган, дейилади New York Times мақоласида.
Газета манбасининг сўзларига кўра, украиналик музокарачилар ҳатто ChatGPT ёрдамида “Донниеланд”нинг мадҳияси ва байроғини ҳам яратган.
