АҚШ: Россия ва Хитойни тийиб туриш учун ядровий сиёсатни қайта кўриб чиқмоқда

АҚШ: Россия ва Хитойни тийиб туриш учун ядровий сиёсатни қайта кўриб чиқмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги юқори даражадаги расмийси Роберт Кадлек Конгрессдаги эшитувда Вашингтон биринчи марта бир вақтнинг ўзида икки ядровий қудрат — Россия ва Хитойга қарши тийиб туриш сиёсати олиб боришга мажбур бўлаётганини айтди.

Унинг таъкидлашича, бу мамлакатлар алоҳида ҳам, биргаликда ҳам АҚШ учун стратегик таҳдид ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ ҳарбий сценарийларда бир фронтда можаро юз берса, иккинчи давлат бу вазиятдан фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда экани айтилди.

Кадлек Россияни йирик ядровий арсеналга эга ва ядровий қуролни минтақавий босим воситаси сифатида кўрадиган давлат сифатида таърифлаган.
Хитойэса тезкор равишда ядровий салоҳиятни кенгайтириб бораётган ва узоқ масофага зарба бера оладиган тизимларга катта сармоя киритаётган давлат сифатида баҳоланди.

АҚШ ҳарбийлари, шунингдек, ядровий учлик тизимини (қуруқлик, ҳаво ва денгиз компонентлари) модернизация қилишни давом эттиришни ва тактик ядровий қуроллар ривожини тезлаштиришни режалаштирмоқда.

Мақсад сифатида эса бу қуроллар эҳтимолий минтақавий можароларда тийиб туриш воситаси сифатида қўлланилиши мумкинлиги айтилмоқда.

АҚШда шу йўналишдаги дастурлар учун миллиардлаб доллар ажратиш муҳокама қилинмоқда, бу эса Вашингтоннинг ядровий сиёсатни янги геосиёсий реалликка мослаштираётганини кўрсатади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: