Флорида штати ChatGPTни тергов қилмоқда
Тергов ўтган йили Флорида университетидаги содир бўлган отишма иши бўйича олиб борилмоқда. Отишмада 2 киши қурбон бўлган, 6 киши жароҳатланган эди.
Тергов маълумотларига кўра, OpenAI компаниясига тегиши ChatGPT хизмати ҳужумчига қайси қуролдан фойдаланинш, қандай ўқ-дорилар яқин масофада самалари бўлиши ҳақида маслаҳат берган. «Агар экраннинг нариги томонида одам бўлганида, биз уни қотилликда айблаган бўлар эдик», деди Флорида бош прокурори Жеймс Утмеер.
Бироз олдин Канадада ҳам OpenAI компаниясига қарши худдий шунга ўхшаш тергов иши қўзғатилган эди. У ерда руҳий носоғлом трансгендер*нинг мактабга ҳужуми оқибатида 9 киши қурбон бўлган 27 киши жароҳатланган эди.
Жабрланувчи томонга кўра, OpenAI ҳужумчи режаларидан хабардор бўлган, лекин бунинг олдини олиш учун чора кўрмаган.
