Хитойлик 14 ёшли бола мустақил равишда авиация двигателини яратиб, рекорд даражада натижа кўрсатди

Хитойлик 14 ёшли бола мустақил равишда авиация двигателини яратиб, рекорд даражада натижа кўрсатди

Хитойда 14 ёшли ўсмир Че Цзиньган уй шароитида ҳақиқий авиация двигателини йиғиб, кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда Oddity Central нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, у авиацияга қизиқишни болалигидан — қоғоз самолётлар ясаш орқали бошлаган. Кейинчалик бу қизиқиш илмий изланишларга айланиб, ўсмир аэродинамика ва муҳандислик йўналишларини мустақил равишда чуқур ўрганишга киришган.

 

Че Цзиньган тайёр чизмалардан фойдаланмай, лойиҳа устида бошидан иш олиб борган. У деталларни ўзи лойиҳалаб, 2Д ва 3D моделлар яратган, шунингдек, ҳаво оқими ва босим каби мураккаб ҳисоб-китобларни амалга оширган.

Двигател устидаги ишлар қарийб 8 ой давом этган бўлиб, лойиҳа учун 8–9 минг юан атрофида маблағ сарфланган. Дастлабки синов муваффақиятсиз якунланганига қарамай, ўсмир изланишни тўхтатмаган.

 

Ҳозирда у двигателнинг такомиллаштирилган вариантини яратиш устида ишламоқда. Унинг таъкидлашича, муваффақиятсизлик тажриба орттиришнинг муҳим қисми бўлиб, янада катта мақсадларга ундайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: