Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
Anadolu нашрига кўра, рўйхатдан ўтишда ёшни тасдиқлаш мажбурий бўлади, платформа эгалари эса “зарарли контент”ни олиб ташлаши шарт.
Қарор икки мактабда кетма-кет содир бўлган отишмалардан кейин қабул қилинган.
Шу пайтгача мамлакат бўйлаб барча мактабларда смартфонлар тақиқланган эди.
