Жанубий Кореяда «Duo» никоҳ агентлиги 815 минг доллар жаримага тортилди

Жанубий Кореяда «Duo» никоҳ агентлиги 815 минг доллар жаримага тортилди

Жанубий Кореяда «Duo» никоҳ агентлиги мижозлар маълумотлари сиздирилгани учун 815 минг доллар жаримага тортилди.

Сеулнинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш агентлиги мамлакатдаги энг машҳур танишув хизматларидан бири бўлган «Duo» компаниясини йирик миқдорда жаримага тортди. Бунга компаниянинг мижозлари ҳақидаги ўта шахсий маълумотлар, жумладан, вазни, қон гуруҳи ва илгари оила қурган-қурмагани каби сирларни ҳимоя қила олмагани сабаб бўлди. Ўтган йили юз берган хакерлик ҳужуми натижасида 420 000 дан ортиқ амалдаги ва собиқ мижозларнинг маълумотлари ўғирланган.

​Суд компания зиммасига 1,21 миллиард вон (тахминан 815 400 доллар) жарима тўлаш ва шахсий маълумотлар билан ишлаш тизимини тубдан яхшилаш мажбуриятини юклади. Маълум бўлишича, компания нафақат хавфсизлик чораларини кўрмаган, балки 300 000 дан ортиқ фойдаланувчининг эскирган маълумотларини ўз вақтида ўчирмай, қонун қоидаларини бузган. «Duo» раҳбарияти ўз айбини тан олиб, мижозларнинг ишончини оқлай олмаганидан афсусда эканини билдирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: